Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Мадҳия мадҳ этилган кун
12 Dec 2019

Бугун Наманган шаҳридаги “Паҳлавон” мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Мадҳияси қабул қилинганининг 27 йиллиги байрами муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди.

photo_2019-12-10_16-23-07.jpg

Тадбир аввалида давлатимиз мадҳияси янгради. Халқимизнинг улуғвор таронаси тадбирга йиғилган минглаб наманганликлар жўровозлигида куйланди.

photo_2019-12-10_16-23-05.jpg

Байрам тадбирида сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, “Давлат мадҳияси бу – оддий ижод намунаси эмасдир. Қайси миллатнинг мадҳиясига эътибор қилсангиз, унда ўша халқнинг руҳини, менталитетини, оҳангини сезгандек бўласиз,” деди. “Бугун жаҳоннинг турли бурчакларида Ўзбекистонимиз мадҳияси баралла янграмоқда. Айниқса бу борада халқаро майдонларда спортчиларимизнинг эришаётган ғалабалари катта аҳамият касб этмоқда. Наманганлик спортчиларимиз ҳам юртимиз мадҳиясини дунёнинг йирик ареналарида мадҳиямиз садолари билан тўлдирмоқдалар. 

photo_2019-12-10_16-23-09.jpg

Мана шундай дақиқаларда, буюк, дунёда ҳеч кимга ўхшамайдиган маънавияти ва тарихи бор эл фарзанди эканлигингдан фахрланиб кетасан, киши.

Ҳозир атлетларимиз Токио Олимпиадаларига катта тайёргарлик кўришмоқда. 5 йўлланмани нақд қилиб қўйдик. Яна 12 нафар спортчиларимиз Олимпиада лицензияси учун курашни давом эттирмоқдалар. Худо хоҳласа, келгуси йили Японияда юртимиз байроғини баланд кўтариб, мадҳиямизни янгратадиган ўзбек спортчилари орасидан кўплаб наманганликлар ҳам ўрин олади”.

Тадбирга Ибрат мактаби ўқувчилари ўзларининг шеърий чиқишлари билан кўтаринкилик бағишладилар. Шоир Зиёвиддин Мансурнинг мадҳия ҳақидаги мадҳияси гулдурос қарсакларга кўмилди. Жаҳон чемпионлари бўлган наманганлик спортчиларнинг шоҳсупаларда туриб мадҳияни куйлаш ҳиссиёти ҳақидаги фикрлари тадбир иштирокчиларини тўлқинлантирди. Ёш истеъдодли санъаткорларнинг чиқишлари йиғилганларга хуш кайфият бағишлади.

Манба: Нарзуллаев Умиджон / Кўришлар: 91

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech